Жаҳон | 12:39 / 05.01.2017
8668
1 дақиқада ўқилади

Торонто аэропортида икки йўловчи самолёт тўқнашиб кетди

Канаданинг Торонто шаҳридаги Пирсон аэропорти ҳудудида иккита йўловчи самолёти тўқнашиб кетди. Бу ҳақда CTV хабар тарқатган.

Хабарда бу ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида маълумот йўқ. Йўловчилар бир неча соат давомида аэропорт терминалида парвозга чиқишни кутиб қолишига тўғри келган.

Бу ҳодиса Pakistan International Airlines ва Air France авиакомпанияларига тегишли самолётлар иштирокида рўй берган. 

Қайд этилишча, покистонликлар самолёти ҳаракатлана туриб, жойида турган французлар самолётига урилиб кетган.

Мавзуга оид