Жаҳон | 15:56 / 10.01.2017
3755
2 дақиқада ўқилади

British Airways ходимлари иш ташлашни бошлашди

Фото: РИА "Новости"

Британиянинг British Airways авиакомпанияси ходимлари икки кунлик иш ташлашни бошлашди, деб хабар бермоқда РИА "Новости"

Иш ташлашда Unite касаба уюшмасининг деярли 3 минг аъзоси иштирок этмоқда. Уюшма маълумотларига кўра, акцияга “қашшоқ” иш ҳақлари ва иш берувчилар томонидан ваъдаларни бажармаганлик сабаб бўлган.

British Airways’нинг хабар беришича, иш ташлаш Лондондаги Хитроу аэропортлари - Гатвик ва Лондон-Ситидан амалга оширилаётган аксарият рейслар парвозига таъсир кўрсатмайди.

British Airways 2010 йилда Mixed Fleet тизими асосида ишлашга ўтди. Унда бир экипаж икки турдаги узоқликка парвоз қилиниши мумкин. Бунинг учун уларга йилига 21-25 минг фунт стрелинг миқдорида пул мукофоти ваъда қилинган. Бироқ касаба уюшмаси маълумотларига кўра экипаж аъзоларининг иш ҳақи аслида йилига 12 минг фунтни ташкил қилган. Кўрсатилган тизим бўйича ишловчи ходимларнинг аксарияти оиласини боқиш учун дам олиш кунлари қўшимча ишда меҳнат қилишга мажбур бўлишади, дейилади касаба уюшмаси хабарида.

Мавзуга оид