Жамият | 16:27 / 10.01.2017
23576
1 дақиқада ўқилади

Собиқ милиция ходими 47 аёлнинг ўлимида айбланмоқда

Ангарсклик собиқ милиционер Михаил Попковга 25 эпизод бўйича айблов қўйилди. Бу ҳақида Россия тергов комиссиясининг Иркутск вилояти матбуот хизмати хабарига асосланиб, ТАСС агентлиги маълум қилди. 

Манбага кўра, Попков бундан аввал 22 нафар аёлнинг ўлимида айбланиб, умрбод қамоқ жазосини олган бўлган. Бироқ 2015 йилнинг январида Попков яна 20 кишининг ўлимига иқрор бўлган.  

"Умумий ҳисобда Попковга 47 қотиллик бўйича айблов қўйилган", - дея хабар берилди идорада. 

Маълумотларга кўра, собиқ милиционерга нисбатан ҳукм кучга кирмади. Ҳозирда тергов янги ишни кўриб чиқмоқда, шу боис у Иркутскдаги тергов изоляторида. 

Минтақа ҳуқуқ-тартибот органидаги манба маълумотларига кўра, Попков ҳозирга қадар 59 қотилликни тан олган. 

Мавзуга оид