Спорт | 20:46 / 12.01.2017
14673
2 дақиқада ўқилади

Достон Ҳамдамов Россия чемпионатига кетиши мумкин

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

«Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси, Осиёнинг 2015 йилдаги энг яхши ёш футболчиси сифатида тақдирланган Достон Ҳамдамов фаолиятини Россия клуби сафида давом эттириши мумкин.

«Championat.asia» нашри хабарига кўра, Грознийнинг «Терек» клуби ушбу футболчига қизиқиш билдирмоқда. Чеченистонликлар жамоаси айни вақтда Россия Премьер-лигасида 17 тур учрашувларидан кейин тўртинчи ўринда жойлашган. Жамоада тожикистонлик Рашид Раҳимов бош мураббий.

Сардор Рашидов «Бунёдкор»ни тарк этгач, унинг ўрнида айнан Достонбек Ҳамдамов етакчига айланганди.

Достон Ҳамдамовнинг «Бунёдкор» билан шартномаси бор, лекин бу шартнома қанча муддатга тузилгани, унинг трансфери учун тошкентликлар жамоаси қанча маблағ сўраши маълум эмас.

У Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида 2012 йил қитъа чемпионлигини қўлга киритган. У шунингдек 2015 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиб, жамоа билан чорак финалга қадар етиб борган.

Мавзуга оид