Спорт | 10:29 / 15.01.2017
8722
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Коста ўрнига номзодлар топиб қўйди

«Реал»нинг асосий таркибидан муқим жой ололмаётган испаниялик ҳужумчи Альваро Мората «Челси» жамоаси қизиқишлари доирасида.

Сalciomercato нашри маълумотига кўра, лондонликлар жамоаси 24 ёшли футболчини шу ойда Хитойга йўл олиши мумкин бўлган Диего Костага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Қайд этиш керакки, «Челси» мураббийи Антонио Конте Моратани ўз вақтида «Ювентус»га таклиф қилган, лекин у келгунича мурабий Италия терма жамоаси бошқарувига ўтиб кетиб, у билан бирга ишламаганди.

«Челси»да Коста ўрнига яна бир номзод сифатида жамоа тарбияланувчиси, Моуриньо мураббийлиги вақтида «Эвертон»га сотиб юборилган Ромелу Лукаку бор.

Коста Хитойдан олган таклифи сабаб «Челси»га бойкот эълон қилди

Хитой клуби 100 миллион еврога футболчи сотиб олмоқчи

Мавзуга оид