Жаҳон | 07:59 / 18.01.2017
7229
2 дақиқада ўқилади

Барак Обама WikiLeaks ахборотчисига тайинланган жазони юмшатди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Барак Обама WikiLeaks ташкилотига махфий маълумотларини берган Челси Мэннинг (аввал Брэдли Мэннинг)га тайинланган қамоқ жазоси муддатини енгиллаштирди. Пентагон ҳужжатларини ташкилотга топширгани учун Мэннинг 35 йиллик жазони ўтаётган эди, деб ёзган ABC News Twitter саҳифасида. 

«Челси Элизабет Мэннинг <...> Жазони енгиллаштириш: қамоқ жазоси 2017 йил 17 майда якунланади», — дейилади Оқ уй қарорида. 

11 январь куни Барак Обама Челси Мэннингни жазоси енгиллаштирилиши мумкин бўлганлар рўйхатига киритган эди. 

АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден, ўз навбатида, президент Барак Обамага Челси Мэннинг жазо муддатини қисқартиргани учун миннатдорлик билдирган.

«Бу ерда биз ўта жиддийлик билан гапиришимиз лозим: Раҳмат, Обама», — деб ёзган Сноуден Twitter микроблогида.

Бундан ташқари, Сноуден Мэннинг жазоси енгиллатилиши учун ташаккур билдирган барчага ташаккур билдирган. 

Мавзуга оид