Спорт | 17:55 / 25.01.2017
8758
2 дақиқада ўқилади

Australian open‘нинг 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди

Мельбурн шаҳрида давом этаётган «Улкан тож» туркумига кирувчи Australian open турнирининг эркаклар ўртасидаги мусобақасида ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди. 

25 январь куни бўлиб ўтган чорак финалда дастлабки учрашувда Денис Истоминдан устун келган болгариялик Григор Димитров бельгиялик Давид Гоффинга қарши кортга чиқиб, осонлик билан, уч сетда ғалаба қозонди — 6:3, 6:2, 6:4.

Иккинчи чорак финалда Рафаэль Надаль турнирнинг учинчи сараланган теннисчиси, канадалик Милош Раонични мағлубиятга учратди. Бу тўқнашув ҳам уч сет давом этди. Энди ярим финалда Надаль ва Димитров ўртасида ўйин бўлиб ўтади. 

Australian open

Мукофот жамғармаси 50 000 000 австралия доллари

1/4 финал

Григор Димитров - Давид Гоффин 6:3, 6:2, 6:4
Рафаэль Надаль - Милош Раонич 6:4, 7:6,  6:4.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган баҳсларда икки швейцариялик теннисчи Рожер Федерер ва Станислас Вавринка ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди. Ярим финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш оладиган бўлди.

1/2 финал
Рожер Федерер - Стэн Вавринка
Рафаэль Надаль - Григор Димитров

Мавзуга оид