Ўзбекистон | 16:56 / 07.02.2017
23631
1 дақиқада ўқилади

«Манас» ресторанидаги ёнғин тўлиқ ўчирилган, жабрланганлар йўқ

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида Grand Mir меҳмонхонаси ёнида жойлашган «Манас» ресторанида чиққан ёнғин буткул ўчирилган. Муассаса маъмурияти маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмади.

Яккасарой тумани ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлими маълумотига кўра, ёнғин оқибатида шу ресторан ёнидаги гольф-клуб ва хусусий уйга ҳам зарар етган.

Видео: Тошкентдаги ресторанлардан бири олов ичида қолди

Мавзуга оид