Жаҳон | 18:05 / 07.02.2017
12951
1 дақиқада ўқилади

Путин ва Меркель Донбассдаги вазиятни муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель ўртасида телефон мулоқоти ўтказилди. Сиёсатчилар Донбассдаги вазият хусусида гаплашишган ва бу ҳудудда кейинги ҳафталарда вазият янада таранглашганидан ташвиш билдиришган.

«Россия президенти Владимир Путин ва Германия федерал канцлери Ангела Меркель ўртасида телефон мулоқоти ташкиллаштирилди. Томонлар кейинги кунларда Украина жануби-шарқида Киев томони ҳаракатлари ортидан юзага келган кескин вазиятни муҳокама қилишди», — дейилган Кремль хабарида.

Қайд этилишича, мулоқот жараёнида Путин ва Меркель ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлашган. Сиёсатчилар Украина инқирозини ҳал қилишда дипломатик ишларни жадаллаштириш зарурлигини қайд этишган.

Бундан олдинроқ, Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин Донбассдаги таранг вазият сақланиб қолгудек бўлса Киев ҳарбий ҳолат эълон қилишини айтгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид