Жамият | 21:57 / 07.02.2017
10516
1 дақиқада ўқилади

Ўн ёшли бола интернетга уланолмагач ҳўнграб юборди

YouTube’нинг Rod Squad тахаллусли фойдаланувчиси ўн ёшли фарзанди меҳмонхонада Wi-Fi’га уланишга муваффақиятсиз уринишдан кейин йиғлаб юборгани видеоси чоп этди.

Фойдаланувчи видеога изоҳда меҳмонхона маъмурияти Wi-Fi тармоғига уланиш кўрсаткичларини ўзгартиргани боланинг талвасага тушишига сабаб бўлганини айтган. Бола ўзининг  iPad’ида "Трансформерлар" фильмидаги лавҳаларни кўрмоқчи бўлган. Бироқ интернетга уринишлари бекор кетгандан кейин бола ёстиққа юз тубан ётиб, ҳўнграшни бошлаган.

Фойдаланувчи видеокундалик олиб боради ва унда ўз оиласи ҳаётидан қизиқарли онларни чоп этади. Унинг каналидаги роликлар одатда 100 та намойиш ҳам йиғмайди, бироқ болакайнинг ҳўнграб йиғлаши видеосини 3,5 минг дан кўпроқ фойдаланувчи томоша қилган.

Мавзуга оид