Жамият | 15:49 / 08.02.2017
12891
2 дақиқада ўқилади

Шарқшунослик институти бўлажак мутахассисларни иш билан таъминлайди

2017 йил 3 март куни Тошкент давлат шарқшунослик институтида “Битирувчилар ярмаркаси” ташкил этилмоқда.

Тошкент давлат шарқшунослик институти жаҳон стандарларига жавоб берадиган, мутахассислигидан ташқари, ғарб ва шарқ тилларини биладиган  кадрлари билан “меҳнат бозори”да  ўз ўрнига эга.

Бўлажак мутахассисларни иш билан таъминлашга қаратилган навбатдаги тадбирда бакалавриат ва магистратура босқичларининг битирувчи курс талабалари ҳамда соҳага тааллуқли юртимиздаги барча ҳудудларидан ташриф буюрадиган иш берувчи корхона, ташкилот ва таълим муассасалари вакиллари иштирок этишади.

“Битирувчилар ярмаркаси”ни ўтказишдан асосий мақсад иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан Тошкент давлат шарқшунослик институти битирувчилари ўртасида ишга жойлаштириш бўйича уч томонламали шартномалар тузиш ва ёш кадрларни иш билан таъминлашдан иборат.

“Битирувчилар ярмаркаси” - “Реал иш берувчи-реал иш жойлари” шиори остида бўлиб ўтиши ҳамда ташкилотчилар фикрига кўра, анча самарали ва қизиқарли бўлишига катта ишонч билдирилмоқда.

Мавзуга оид