Фан-техника | 19:06 / 08.02.2017
6801
1 дақиқада ўқилади

Tata компанияси спорткар ишлаб чиқди

Фото: motor.ru

Дунёдаги энг арзон автомобилни ишлаб чиқарган Ҳиндистоннинг Tata компанияси биринчи ўрта моторли спорткар тизерини тақдим этди. У Tamo маркаси остида чиқарилади. Автомобиль тасвири бренднинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.

Янгилик Tamo Futuro деб аталади. Биринчи бўлиб Женевада март ойидаги моторшоуда концепт-кар тақдим этилса, серияли вариант 2018 йилнинг ўрталарида чиқарилади.

Ишлаб чиқарувчи янги маркадаги биринчи модель “катта инвестицияларни талаб этмайдиган ва кичик ҳажмларда ишлаб чиқариладиган” машина бўлишини маълум қилди. Уни бир йил давомида атиги 250 нусхада чиқариш кўзда тутилган.

Маълумотларга кўра, Futuro конструкциясида қиммат материаллардан фойдаланилмайди – фақатгина пластик ва алюминий. Автомобилнинг оғирлиги 800 килограмм бўлиб, 180 кучли 1,2 литрли двигатель билан жиҳозланади.

Янгилик тахминан 2,5 миллион рупий (37 минг доллар) туради.

Мавзуга оид