Жаҳон | 15:40 / 10.02.2017
4857
1 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун Ҳарвард университетида дарс бериш имкониятини ўрганиб чиқмоқда

Фото: AFP

БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун 2016 йилда АҚШнинг Ҳарвард университетида таълим бериш бўйича таклиф олган эди. Айни вақтда, собиқ бош котиб уни ўрганиб чиқмоқда, дея хабар беради “Ёнхап” агентлиги.

Пан Ги Мун таклифни олганида Нью-Йоркда эди, у бутунжаҳон ташкилотининг бош котиблиги лавозимини тарк этишга ҳозирлик кўраётганди. Декабрь ойи охирида у ватани Жанубий Кореяга қайтди. Пан Ги Мун бу ерда мамлакат президентлигига ўз номзодини илгари суриши кутилаётганди. Бироқ унинг режалари кутилмаганда ўзгариб кетди. 

"Ҳарвард университети томонидан таклиф олинган экан, у кўриб чиқилаяпти", — дея Пан Ги Мун атрофидаги манба сўзини келтиради ахборот агентлиги. Сўнгги қарор 16 февралда қабул қилиниши кутилмоқда. 

Мавзуга оид