Мактабга олиб борувчи энг хавфли 10 йўл
“Илм - ақл чироғи” дейишади, бироқ буни ҳамма ҳам тушунавермайди. Ривожланган мамлакатларда яшовчи мактаб ўқувчиларининг ярми дарсларни қолдиришади. Уларни янги айфон релизи ва компьютер ўйинчоқларини янгилашдан бошқа нарса қизиқтирмайди. Уларчалик омади келмаса-да, ўқишга иштиёқи кучли болаларнинг баъзилари ҳар куни шу қадар мураккаб ва хавфли йўлларни кесиб ўтишадики, уларни Ironman мусобақаси иштирокчиларига қиёслаш мумкин. Билимга ташналик - қуруқ сўз эмас. Сиз реал мисоллар орқали болаларнинг ўқишга бўлган истагини баҳолашингиз мумкин. Идорадаги "кулергача юриб бориш" эмас, айнан шу болаларнинг ҳар куни тўсиқларни мардонавор енгиб ўтиши - мақсад сари интилиш дейилади.
Мегхалая, Ҳиндистон
Ҳиндистоннинг Мегхалая штатида таҳсил олувчи болалар мактабгача етиб келиш учун тропик ўрмон ва дарахт шохлари ҳамда тошлардан ясалган кўприкдан ўтишга мажбур. Билим олишга бўлган иштиёқ болаларга мактабгача эсон-омон етиб олишга ёрдам беради.
Гулу, Хитой
Хитойда Гулу қишлоғида болалар мактабга кенглиги 60 сантиметргина бўлган тош йўлакдан боришади. Юқорида осма қоялар, пастда эса жарлик. Шундай бўлса-да, болалар ҳар куни эрталаб қўнғироққача етиб келишади. Агар фарзандингиз мактабга боргиси келмай, ёмғир ёки қорни баҳона қилса, унга шу суратни кўрсатинг.
Занскар, Ҳиндистон Ҳимолайи
Занскар қироллигида яшовчи болалар 30 даражали совуқда мактабга кетишмоқда. Билим ўчоғига олиб борадиган йўл чуқур дарё орқали ўтади. Баъзан дарёдаги муз шу қадар юпқа бўладики, у ҳатто 10 килограмм вазнли боладан ҳам ёрилиши мумкин. Ўқувчилар ҳар куни эрталаб мактабга бориш учун 2,5 соат сарфлашади, қайтишда яна шунча вақт. Улар мактабда тунашига тўғри келган кунлар ҳам бўлади, чунки дарё қирғоқларига қалин туман тушади ва йўллардаги хавф янада ошади.
Лебак, Индонезия
Лебак округида таълим олувчи мактаб ўқувчилари ҳар тонгда дарё орқали ўтган осма кўприкдан ўтишади. Бу кўприк деярли 150 йил илгари қурилган, у бир неча марта қайта таъмирланган, бироқ йиллар ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Унда ҳаракатланиш тобора қийинлашиб бормоқда. Яқинда пўлат ишлаб чиқарувчиси бўлган PT Krakatau Steel болалар учун кўприк қуриш истаги ҳақида маълум қилди. Ҳозирда мазкур лойиҳа амалга оширилмоқда.
Нью-Деҳли, Ҳиндистон
Нью-Деҳлидаги туманларидан бирида яшовчи болаларни мактабга олиб борувчи автобус йўқ. Улар мактабгача эшак аравада боришга мажбурлар. Йўл баъзан жуда чўзилиб кетади, чунки эшак ҳар доим ҳам 100-500 болани ташигиси келмайди.
Шжень Чуань, Хитой
Шжень Чуандаги хитойлик ўқувчилар ҳар куни эрталаб жарликдан кўтарилишади. Бу ерда махсус нарвонлар бор. Бундай каскадёрлик трюкларидан фойдаланмаса ҳам бўлади, бироқ мактабга олиб борувчи бошқа йўл 4 соатни банд этади.
Колумбия
Колумбиядаги қишлоқлардан бирида яшовчи болалар мактабга бориш учун “тарзанка”дан ўтишларига тўғри келади. Уларнинги қонидаги адреналин даражасини тасаввур қилиб кўринг. Агар “тарзанка”га бирор нима бўлса, у ҳолда бола дарёга йиқилиб, ҳалок бўлади.
Килангкап, Индонезия
Индонезиянинг Килангкап округидаги ўқувчилар мактабга етиб олиш учун дарёни ингичка солларда кесиб ўтишади. Аслида бу ерда дарё орқали ўтувчи кўприк бўлган, бироқ 2013 йилдаги сув тошқини уни йўқ қилган. Янги кўприк лойиҳаси тайёр, лекин уни қуришга ҳеч ким шошилаётгани йўқ. Шундай бўлишига қарамай, ўқувчилар мактабга қатнашни канда қилишмайди, чунки бу ерда мактабни тугатган одам билимли инсон ҳисобланади. Университетга кирувчилар эса - миллий қаҳрамон.
Пайлай, Хитой
Хитойнинг Пайлай шаҳарчасидаги мактаб-интернатга бориш учун 2 кун давомида атрофдаги қишлоқлардан ўтишга тўғри келади – бу 128 километр деганидир, улардан 650 метрини қоялар ташкил қилади. Бундан ташқари 4 та кўприкни ҳам кесиб ўтиш керак.
Суматра, Индонезия
Суматралик мактаб ўқувчилари ҳар куни дарёдан 4 метрлик канат йўлдан ўтишга мажбурлар. Чин маънода дадил бу болалар 10 дақиқада профессионал акробатларнинг ҳаммаси ҳам уддасидан чиқа олмайдиган мураккаб тўсиқни енгиб ўтишади. Кимдир тушиб кетса, шаршарада омон қолмаслиги муқаррар.
Мавзуга оид
15:02 / 25.12.2024
Айрим мактаб ходимларига устамалар тўлаш такомиллаштирилади
12:08 / 21.12.2024
Загребдаги мактабда пичоқли ҳужум: бир бола ҳалок бўлди, яраланганлар бор
19:39 / 19.12.2024
Наманганда мактаб директори хизмат хонасини қиморхонага айлантирди
16:56 / 13.12.2024