Жаҳон | 20:00 / 13.02.2017
7809
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев Бердимуҳамедовни Қозоғистонга таклиф этди

Фото: Getty Images

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табриклади. У ўз табригида Туркманистон раҳбарини Қозоғистонга яқин кунларда ташриф билан келишга таклиф этган.

«Бўлиб ўтган сайлов натижалари Туркманистон фуқаролари сиз юритаётган сиёсатни қўллаб-қувватлашлари ва сизга ишонч билдиришини англатади. Сиз олиб бораётган сиёсат халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилгандир», дейилган Қозоғистон матбуот хизмати сайтида келтирилган табрик мактубида.

Назарбоев Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан буён стратегик ҳамкорлик асосидаги бу муносабатлар йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганини қайд этган.

Матбуот хизмати маълумотига кўра, Назарбоев Туркманистон раҳбарини яқин вақтлар ичида Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этган.

Мавзуга оид