Спорт | 19:06 / 13.02.2017
24669
2 дақиқада ўқилади

Роналдиньо Мессидан кейин ким дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишини тахмин қилди

«Барселона» ва Бразилия терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо келажакда дунёнинг энг кучли футболчиси ким бўлиши борасида иккиланишини айтиб ўтди. Илгари у каталонияликлар ҳужумчиси Неймар энг кучли футболчи бўлишига шубҳа қилмаслигини таъкидлаб келарди.

«Ҳозирги вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси Месси саналади. Ҳар доим келажакда Неймар энг яхши бўлишини таъкидлаб келганман. Аммо ҳозир бунга иккиланиб турибман. Чунки Габриэл Жезус ҳам бунга эришиши мумкин, бунинг учун унда барча хусусиятлар мавжуд. Жезус иштирокида ўйинларни кўраркансан, уни ҳеч нарсадан қўрқмаслигига гувоҳ бўласан. У фақатгина тўп тепиш ва ўзининг ўйин сифатини тўлиқ намойиш этишни истайди», — дея Роналдиньонинг сўзларини келтиради AS нашри.

19 ёшли ҳужумчи Жезус 2017 йилнинг январида «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилган, АПЛ доирасидаги 2та учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган футболчи, 3 гол ва битта голли узатма муаллифи бўлишга улгурди.

Мавзуга оид