Жамият | 14:54 / 14.02.2017
9122
2 дақиқада ўқилади

Америкалик бошлиғига: “Рафиқамни ўлдиришга ёрдам бер” кўринишида SMS жўнатди

АҚШнинг Вашингтон штатида яшовчи фуқаро ўз рафиқасининг қотиллигини буюртма қилишни ташкил этишда гумонланиб ҳибсга олинди. Округ шерифининг сўзларига кўра, Жефф Литл Шейн исмли кишига хотинини суғурта туфайли ўлдиришга ёрдам беришни илтимос қилиб хабар жўнатиши керак бўлган. Бироқ у бунинг ўрнига ўз бошлиғига шундай кўринишдаги SMS’ни юборган, у эса полицияга хабар берган, деб маълум қилмоқда New York Daily News нашри.

Полициячиларнинг сўзларига кўра, Литл нафақат рафиқаси, балки тўрт ёшли қизидан ҳам қутулмоқчи бўлган. Суғурта бандларига кўра, унга 1,5 миллион доллар тўлашлари керак бўлган ҳамда у маблағларни ижрочилар билан бўлишиши лозим эди. Нашрга матнли хабарга эга бўлган суд ҳужжатлари келиб тушди.

“Эй, Шейн, нима қиламиз. Эсингдами, сен менга рафиқамдан қутулишга ёрдам бермоқчи эдинг. Мен сенинг таклифинга розиман”, - Литл хабаридан бир қисм.

Литл қотилга хотини қаерда ишлаши, унинг иш графиги ҳақида маълумот бериб, барчаси худди бахтсиз воқеа ёки ЙТҲдек тасаввур уйғотиши керак бўлишини айтиб ўтди. У бунинг эвазига олинадиган суғурта тўловини бўлишишга ваъда берди. Бироқ эркак хабар кимга жўнатилганини текшириб кўрмади, шунинг учун SMS унинг собиқ бошлиғининг телефонига кетиб қолган. У полицияга хабар бергач, Литл қўлга олинди.

Бу иш бўйича суд яқин кунларда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Эркакнинг терговчиларга айтишича, хабарни телефондаги “қўл ёзма” (черновик)га сақлаб қўйган, аммо ҳеч кимга жўнатишни режалаштирмаган. Литлнинг сўзларига кўра, хабарни қизи телефонни қўлига олганида тасодифан юборган бўлиши мумкин экан. 

Мавзуга оид