Жаҳон | 09:24 / 15.02.2017
8810
2 дақиқада ўқилади

Флинн Россиянинг АҚШдаги элчиси билан нималарни муҳокама қилганини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Флин Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк билан ўтказган мулоқотида нималар ҳақида гаплашганига ойдинлик киритди. Флин Кисляк билан Америкадан чиқариб юборилган россиялик дипломатлар хусусида гаплашган. Майкл Флинн истеъфога чиқишидан аввал The Daily Caller нашрига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилган.

Унинг қайд этишича, Россия элчиси билан музокараларда санкциялар масаласи муҳокама қилинмаган. Майкл Флиннинг таъкидлашича, у Кисляк билан телефон орқали мулоқотида «чегарани кесиб ўтмаган». Флиннинг сўзларига кўра, агар шундай бўлганида бу ҳақда ФҚБ (Федерал қидирув бюроси) билган бўлар эди. 

Собиқ маслаҳатчи Кисляк билан 35 нафар россиялик дипломат масаласини қисқача муҳокама қилган. 

«Суҳбат санкциялар ҳақида бўлгани йўқ. Мулоқот мамлакатдан чиқариб юборилган 35 нафарга яқин киши хусусида бўлди. Суҳбат шундай бўлди: «Мен нима бўлганидан хабардорман. Биз буни кўриб чиқамиз». Мен ҳеч қачон: «Биз санкцияларни қайта кўриб чиқмоқчимиз» ёки шунга ўхшаш нарсаларни гапирганим йўқ», — деган Флинн. 

Мавзуга оид