Жамият | 19:49 / 16.02.2017
39598
2 дақиқада ўқилади

Видео: Илон ва ўргимчак жанги

Австралиянинг Кобрам шаҳридаги North Vic Engines автомобиль товарлари дўкони ходимлари қизил этак (Latrodectus hasselti) номини олган ўргимчак ва жигарранг тўрсимон илон жангини тасвирга олишга муваффақ бўлишди. Mashable шу ҳақида маълумот берди

Ўргимчак дастлаб илонни ўз тўрига илинтирди, сўнг унга яқинлашиб чақиб олди. Бунинг натижасида илон ҳалок бўлди. 

"Бугун кичик илон бизни "зиёрат" қилди. Омадимиз бор экан, ўргимчак уни топиб, биз учун ўлдирди!", - деб ёзади дўкон ходимлари. 

Бундай турдаги ўргимчаклар бир чақишда ҳатто инсоннинг ҳаётига ҳам нуқта қўяди. 

Кейинроқ дўкон ходимлари яна бир видео тақдим этишди ва уни "Барча хейтерлар учун!" деб аташди. У оригинал роликда ўргимчак тўри ўрнига илонни осиб қўйишган дея таъкидлаган кишиларга бағишланди. 

"Ўтган йили ҳам худди шундай вазият кузатилганди, ўшанда ҳам ўргимчак ғолиб бўлган. Бизнинг мамлакатимизда бу табиий. Бизда ўргимчаклар ва илонлар кўп, шундай экан, бунинг ажабланарли ери йўқ", - деди видеони тасвирга олган дўкон ходими Брентон Майер. 

Қизил этакли ўргимчак дунёнинг энг хатарли ўргимчаклари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллайди. Унинг рақиби эса энг хавфли илонлар рўйхатида ҳам иккинчи ўринни эгаллайди. 

Мавзуга оид