Ўзбекистон | 09:30 / 17.02.2017
14776
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон тоза ичимлик суви бўйича мега-лойиҳа устида ишламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассислари аҳолини Угам дарёсидан тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича йирик кўламли лойиҳа масалаларини муҳокама қилишди, деб маълум қилди Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими матбуот хизмати. 

Угам дарёси трансчегаравий ҳудудда жойлашган. Агар икки томон келиша олса, Қозоғистоннинг Сариёғоч, Қазиғурт, Мақтаарал, Шардара туманларида 2020-2030 йилларда бир миллионга яқин кишини тоза сув ичимлиги билан таъминлаш бўйича мега-лойиҳа амалга оширилади.

16 февралда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жонсеит Туймебаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги оқар сув масалалари бўйича давлатлараро ишчи гуруҳи вакиллари билан учрашди. Бу гуруҳ Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари ўртасидаги келишувга кўра яратилган.  

"Бизда биргаликда ҳал қилиниши керак бўлган кўплаб масалалар бор. Мен аминманки, сув захиралари, оқар ва тоза ичимлик сувини ўзлаштириш бўйича масалалар ўзининг ижобий ечимини топади", деб айтди Жонсеит Туймебаев. 

"Оқар сувларни ўзлаштириш ҳамда тошқинлар вақтидаги қийинчиликлар иккала томон учун умумий муаммо ҳисобланади. Шунинг учун бу масалаларни ҳал қилиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш керак. Бу учрашув алоҳида аҳамиятга эга. Ишонаманки, давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар халқларимиз манфаати йўлида янада ривожланиб ва чуқурлашиб боради. Шу муносабат билан мен меҳмондўстлигингиз учун самимий миннатдорчилик билдираман", деб айтган Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев.        

Музокаралар давомида томонлар "Дўстиқ", "Зах" ва "Хоним" каналлари сувларини сув ҳажмига мутаносиб равишда тақсимлашга келишиб олдилар.

Мавзуга оид