Жаҳон | 21:57 / 18.02.2017
5517
2 дақиқада ўқилади

Туркия Бундесверни Раққани озод қилишда иштирок этишга таклиф қилди

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ҳамюртлари олдидаги нутқида Фатҳулла Гулен террорчилик оқими тарафдорлари қаерда бўлишларига қарамасдан, аниқланиб, қонун олдида жавоб беришларини айтди.  

Йилдиримнинг айтишича, Туркия ҳозирда АҚШнинг Пенсильвания штатида яшаётган Гуленнинг  экстрадиция қилинишига муваффақ бўлади.

Унинг айтишича, айрим кучлар Туркиянинг террорчиликка қарши кураш борасидаги муваффақиятларидан норози бўлишлари мумкин. "Бироқ ишонтириб айтишим мумкин, Анқара белгилаган йўлидан оғишмайди. Биз ҳеч кимнинг маслаҳатига муҳтожмасмиз. Туркия қўрқитиш мумкин бўлган давлат эмас", деб айтган Туркия бош вазири. 

Йилдиримнинг таъкидлашича, террорчилик ҳомийлари томонидан авж олдирилаётган аланга бир кун уларнинг ўзларига панд беради.   

Йилдирим Анқаранинг Раққа шаҳрини жангарилардан озод қилиш ташаббуси борасида, Туркия ва АҚШ  қуролли кучлари ИШИДга қарши жангларда бевосита иштирок этмаслигини, бироқ Сурия озодлик армияси отрядларига ва маҳаллий кучларга ёрдам беришини айтган.

Йилдирим  Германия канцлери Ангела Меркель билан суҳбатда Германияга мамлакат қуролли кучлари – Бундесверни Раққани озод қилиш операциясига қўшишни таклиф қилган. 

Мавзуга оид