АҚШда мигрантлар сиёсати қисман соддалаштирилди
АҚШ Ички ишлар вазирлиги сешанба куни ўз сайтида икки меморандумни чоп этди, уларда ноқонуний иммиграция билан курашиш сиёсатига изоҳ берилган - хусусан вазирлик мигрантларни қайтариш ишларини соддалаштирувчи бир қатор чоралар қўллашни режалаштирмоқда.
Меморандумлар соддалаштирилган депортация жараёни жорий қилинадиган хорижликлар сонини оширади. Бу жараён аввал чегарадан 100 милдан камроқ масофага яқинлашган ва икки ҳафта давомида АҚШда бўлган шахсларга нисбатан қўлланар эди. Энди эса гап АҚШ ҳудудига ноқонуний йўл билан кириб келган ва мамлакатда камида икки йил яшаганини исботлай олмайдиган барча хорижликлар ҳақида кетмоқда.
Бундан ташқари, "қўлга ол ва қўйиб юбор" норасмий номи билан машҳур сиёсатни қатъийлаштириш режалаштирилмоқда.
Меморандумда мамлакатга ота-онаси томонидан ноқонуний йўл билан олиб кирилган юз минглаб ёшларга нисбатан сиёсатнинг қаъийлаштирилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Бу авлоддагиларнинг кўпчилиги АҚШда вояга етган бўлиб, улар ўзларини америкалик деб ҳисоблашади, бироқ ҳужжатларда ноқонуний мигрантлигича қолишган. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, уларни истаган вақт мамлакатдан депортация қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
17:40
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05
АҚШда сўнгги 4 йилда 749 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
16:18
“Канални савол-жавобсиз қайтариб оламиз” – Трамп Панамага таҳдид қилди
15:04