Жаҳон | 07:54 / 25.02.2017
19948
1 дақиқада ўқилади

6 та давлат БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Фото: Albin Lohr-Jones / ZUMAPRESS / Globallookpress

Ливия ва Венесуэла БМТга аъзолик бадалини тўламаганлари учун БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлдилар. Бу ҳақда БМТ бош котибининг вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 
  
Венесуэланинг қарзи 24 млн долларни ташкил қилган. Охирги уч йил ичида бу мамлакат БМТда овоз бериш ҳуқуқидан 2 марта маҳрум этилган. Ливия эса халқаро ташкилот олдида 6,5 млн доллар қарзга эга.   

"Агар БМТга аъзо давлатлар бадал тўлай олмасалар, бунга БМТнинг Хартияси бор", деб айтган Дюжаррик.

Ливия ва Венесуэладан ташқари, овоз бериш ҳуқуқидан Папуа-Янги Гвинея, Судан, Кабо-Верде, Вануату ҳам маҳрум бўлдилар. Улар 12 мингдан 265 минг долларгача бадал тўлашлари керак. Овоз бериш ҳуқуқини бадаллар тўлангач, қайтариб олиш мумкин.

Мавзуга оид