Спорт | 10:06 / 26.02.2017
6610
2 дақиқада ўқилади

Уайлдер бешинчи марта WBC камарини ҳимоя қилди

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) версияси бўйича жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер супероғир вазн тоифасида бешинчи марта камарини ҳимоя қилди.

У америкалик бошқа бир боксчи Жеральд Вашингтонга қарши рингга кўтарилиб, 12 раундлик жангнинг 5-раундида уни техник нокаут ҳолатига туширган.

Уайлдер 2016 йил майида у ва россиялик Александр Поветкин жангги қолдирилганидан сўнг иккинчи марта рингга чиқди. У 2016 йилнинг 17 июлида Алабама штатидаги Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтган 12 раундлик жангда ҳамюрти Карис Арреолани 8-раундда техник нокаут билан мағлубиятга учратганди.

Профессионал рингда 38-жангини олиб борган Деонтей барчасида (37 таси нокаут билан) ғалаба қозонган. У 2015 йилда қўлга киритган чемпионлик унвонини бешинчи маротаба ҳимоя қилди.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер 2016 йилнинг 21 май куни россиялик Александр Поветкин билан жанг ўтказиши режалаштирилганди, бироқ россиялик боксчининг организмида мельдоний қолдиқлари аниқлангани учун жанг номаълум муддатга қолдирилди. WBC Поветкинга нисбатан тергов иши давом этгунига қадар Деонтей Уалдерга ўз титулини ихтиёрий равишда ҳимоя қилиш ҳуқуқини берди.

Мавзуга оид