Тошкент шаҳридаги бизнес марказида яна ёнғин рўй берди (Видео)
Бугун, 27 февраль кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳридаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказида (эски номи - «Лето бар») ёнғин рўй берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда Амир Темур шоҳкўчаси ва Шаҳрисабз кўчалари кесишмасида жойлашган бинонинг юқори қаватларидан бирида жойлашган хонадан олов ва қуюқ тутун чиқаётганини кўриш мумкин.
Ёнғин кўлами ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Ҳудуддаги йўллар вақтинчалик ёпилган.
«Олой» бозори яқинида, ЮМС биноси рўпарасида жойлашган мазкур иншоотдаги ёнғин жиддий бўлмаган ва тезда бартараф этилган. «Кун.uz»нинг воқеа жойидаги манбаси маълумотига кўра, ёнғинни ўчириш учун 6та ўт ўчириш машинаси етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг сентябрида ҳам мазкур бинода ёнғин рўй берганди.
Мавзуга оид
08:01
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
19:09 / 26.12.2024
5 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган ферма эгасига нисбатан жиноий иш очилди
14:55 / 26.12.2024