Жамият | 18:25 / 02.03.2017
30862
2 дақиқада ўқилади

Индонезия президентига лайклар босинг

Индонезия давлати етакчиси Жоко Видодо ўз ҳаёти ҳақида видеоблоглар ёрдамида ҳикоя қилишни ёқтиради.

1 март куни президент Видодо ўзининг YouTube-каналида Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ал Саудни президентлик саройида қабул қилиши тасвирланган роликни тақдим этди.

У бундай видеолар учун #JKWVLOG хэштегини ишлатади, бу уларни каналда жойлаштириб бориладиган телевизион репортажлар ва расмий видеолардан ажратиб туриш мақсадида қилинади.

Вододо ўзини кузатиб борадиган инсонларга Саудия Арабистони етакчисини таништирди, у эса, ўз навбатида, Индонезия халқи билан ёнида ўтирган таржимон орқали саломлашди. Mashable Индонезия президенти видеоблогига эътибор қаратди.

Вододо видеони жуда ҳам кўп миқдорда жойлаштирмайди. Президент февраль бошида футбол бўйича Президент кубоги трибуналаридан роликни тақдим этди.

Шунингдек ўшанда у вазирлар билан бирга кўча кафеларидан бирида овқатланаётгани акс этган видеони эълон қилган.

2016 йилнинг сентябрида Вододо камондан ўқ отишга қандай ўрганаётгани ҳақида ҳикоя қилди ҳамда фуқаролар саволларига жавоб қайтарди.

2016 йилнинг августида эса Индонезия мустақиллик кунини нишонлаш пайтида каналда тадбирдан жонли трансляция ўтказилди.

Индонезия президенти YouTube’да илк бор 22 ёшли ўғлининг видеосида пайдо бўлди. Роликда улар армрестлинг сеансини ўтказишган.

YouTube матбуот котибининг маълум қилишича, сервис Индонезия президентига каналдаги 100 минг обуначи туфайли “Кумуш тугмачани” совға қилди. Унинг сўзларига кўра, Вододо турли шаклдаги видеони олишга қўрқмайди ҳамда тажриба ўтказишни ёқтиради, шунинг учун ҳам кишилар унинг каналига киришади.

Вододо YouTube’дан ташқари Твиттер ҳамда Инстаграм’дан фаол равишда фойдаланади – бу ерда унинг умумий обуначилари сони 10 миллионга етган.

Мавзуга оид