Фан-техника | 18:00 / 05.03.2017
8814
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги ОЎЮда илк ўзбек конструктор роботи тақдим этилди

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Ўзбекистонда ясалган биринчи конструктор робот — «Технобот»ни намойиш этди. Бу ҳақда университет расмий сайтида маълум қилинган.

Конструкторнинг хусусиятлари сифатида қуйидагилар келтирилган: ультратовушли датчик, инфрақизил датчик, микрофон, mp3 плеер, сенсорли тугма дисплейи, фиксация тугмалари, LCD, рангли сенсор, ҳарорат датчиги, ҳаракат датчиги, ёруғлик датчиги. Шунингдек, роботга учта мотор ўрнатилган, у Wi-Fi ва Bluetooth’ни қўллаб-қувватлайди.

Конструктор 1000 дан ортиқ деталларга эга.

Ушбу видеода лойиҳа тафсилотлари келтирилган.

Мавзуга оид