Жаҳон | 09:27 / 08.03.2017
7736
1 дақиқада ўқилади
Панаманинг собиқ диктатори ўлим ёқасида
Панаманинг собиқ диктатори Мануэль Норьега ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда унинг қизи Таис маълумот берган.
Estrella de Panama хабарига кўра, собиқ диктаторнинг миясидаги ўсимтани олиб ташлаш учун жарроҳлик амалиёти Панама шаҳридаги Santo Tomas шаҳрида ўтказилган. Амалиётдан сўнгда унда қон кетиш ҳолати кузатилган.
Норьега 1990 йилда АҚШ Панамага киргач, қўлга олинганди. У 1992 йилда фирибгарлик ва порахўрликда айбланиб, 40 йилга қамалди. Кейинроқ яхши хулқи учун унинг муддати аввал 30 йилга, кейинроқ 17 йилу 6 ойга туширилганди. Шундан сўнг уни қамоқ муддатини ўташ учун Францияга жўнатишди, кейинроқ Панамага қайтарилганди.
Мавзуга оид
17:01 / 23.12.2024
Трамп Панама каналини олиб қўйиш билан таҳдид қилди
01:17 / 21.08.2024
Панама АҚШ томонидан молиялаштириладиган рейслар орқали мигрантларни қайтаришни бошлади
10:36 / 09.04.2024
Панамада «Панама ҳужжатлари» иши бўйича суд бошланди
13:33 / 30.11.2021