Спорт | 23:03 / 12.03.2017
7305
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Ливерпуль» иродали ғалабага эришди

Англия премьер-лигасининг 28-турида «Ливерпуль» «Бёрнли»га қарши ўйин ўтказди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйин дебютида Эшли Барнс гол уриб, меҳмонларни олдинга бошлаганди. Бўлим якунланиши арафасида Жоржиньо Вейналдум жавоб голини уриб, танаффусга жамоалар дуранг ҳисобда йўл олишини таъминлади. 

Ўйиннинг 61-дақиқасида Эмре Жан жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб, тўпни дарвоза тўрининг пастки бурчагига аниқ йўналтирди - 2:1.

Шу ҳисоб ўйинда сақланиб қолди ва Юрген Клопп шогирдлари муҳим ғалабани қўлга киритди.

Эндиликда «Ливерпуль» 55 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида жойлашган, «Бёрнли» 31 очкоси билан 12-ўринда бормоқда. 

АПЛ, 28-тур

Ливерпуль – Бёрнли 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 7 Барнс, 1:1 – 45 Вейналдум, 2:1 – 61 Жан.
Ливерпуль – Миньоле, Клаван, Матип, Клайн, Милнер, Лаллана, Джан, Коутиньо (Вудберн, 60), Вейналдум, Мане, Орижи (Лейва, 79).
Бёрнли – Ҳитон, Кин, Уорд, Лоутон, Ми, Бойд (Брэйди, 73), Бартон, Хендрик, Арфилд (Аджей, 90), Барнс, Грэй (Воукс, 80).
Огоҳлантиришлар: Ми (37), Бартон (58), Жан (63), Лаллана (87).

Мавзуга оид