Жамият | 18:01 / 12.03.2017
12795
2 дақиқада ўқилади

Ноқонуний ишга қўл урган бош ҳисобчи жазога тортилди

Бобур Тоҳиров (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2012 йилнинг октябридан 2015 йилнинг май ойига қадар Сирдарё вилоятидаги туман ҳокимликларидан бирида бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келиб, жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келган экан, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Жумладан, шу давр учун туман ДСИга топширилган ҳисоботда ягона ижтимоий тўлов суммаси 39 млн. 900 минг сўмга, пенсия жамғармасининг суғурта бадали 9 млн. 239 минг сўмга, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 39 млн. 391 минг сўмга, бир фоизли жамғариб бориладиган пенсия бадали эса 2 млн. 359 минг сўмга, жами 90 млн. сўмга яқин камайтириб кўрсатилиши натижасида давлат бюджетига тўланиши шарт бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар қасддан тўланмайди.

Текширишларда Б.Тоҳировнинг ушбу қилмишлари ошкор бўлди. Унга нисбатан жиноият иши қўзғатилиб, судга оширилди. Жиноят ишлари бўйича Гулистон туман суди ноқонуний ишга қўл урган бош ҳисобчига тегишли жазо тайинлади.

Мавзуга оид