Light | 18:13 / 13.03.2017
6008
2 дақиқада ўқилади

Хайрия ҳажми ва вақт чегараси ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Иллюстратив фото

Инсонларга қатъий вақт чегараси қўйилмаса, улар хайрияга кўпроқ маблағ ажратишар экан. Бу борада кенг тадқиқот олиб борган Орхус университети (Дания) иқтисодчилари шундай хулосага келишди. Унда аввалдан хайрияга пул ажратиб келувчи 53 минг даниялик ўзи билмаган ҳолатда иштирок этди. "Science Direct"да ушбу тадқиқот натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди

"Агар сиз уч кун давомида хайрия қилсангиз, аноним хайрияпарвар яна 10 крона киритади", - деб ёзилган DanChurchAid хайрия ташкилоти номидан тарқатилган хабарларда. 

Бир гуруҳ учун дедлайн 3 кунни ташкил қилди, иккинчи гуруҳ учун - 10 кун, учинчи гуруҳ иштирокчилари учун эса пулларни келаси ой бошига қадар ўтказиш таклиф қилинди. 

Йиғилган маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, инсонлар вақт жиҳатидан камроқ чекланган тақдирда кўпроқ хайрия қилишга мойил бўлар экан. Аввалги тадқиқотлардан маълумки, одамлар хайрияга пул ажратаётган вақтда уларга босим ўтказишларини ёқтиришмайди. Шундай экан, натижаларни қуйидагича изоҳлаш мумкин: "Яхши, мен тез маблағ киритишга тайёрман, бироқ кўп пул олмайсиз". 

Мавзуга оид