Иқтисодиёт | 18:21 / 13.03.2017
9546
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда Корея косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши мумкин
Жорий йилнинг 6 март куни “Навоий” ЭИЗда Кореянинг жаҳон даражасидаги косметика маҳсулоти ишлаб чиқарувчи “DaejinChemical” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида иқтисодий зона ҳудудида “DaejinChemical” томонидан хорижий инвестициялар киритилган ҳолда косметика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳани жойлаштириш имконияти муҳокама қилинди. Сармоядор бир қатор косметика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида.
Муҳокамалар якуни бўйича “DaejinChemical” ва “Навоий” ЭИЗ дирекцияси ўртасида лойиҳани амалга ошириш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланди.
Мавзуга оид
17:43
Жанубий Корея “ўта қари жамият” деб тан олинди
17:35
Жанубий Кореянинг лавозимидан вақтинча четлатилган президенти яна сўроққа келмади
19:15 / 23.12.2024
КХДР Россия—Украина урушида мингдан ортиқ ҳарбийсидан айрилгани маълум қилинди
16:31 / 18.12.2024