Light | 16:33 / 17.03.2017
44467
3 дақиқада ўқилади

Дунё мамлакатлари паспортлари атиги тўрт хил рангда эканини биласизми?

Маълум бўлишича, дунё мамлакатларидаги паспортлар асосан 4 хил рангдан бирида бўлар экан. Ҳар бир мамлакатнинг фуқаро шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат рангини белгилашда ўз сабаби бор. AdMe нашри шу масалани ўрганиб чиқди. Агар сиз аэропортдаги узоқ навбатда кутишлар зериктирса, ушбу мақолани бир ёдга олиб қўйинг. 

Энг кенг тарқалган паспорт ранги бу қизилдир.

Фото: AP

Коммунистик ўтмиш ёки ҳозирда шундай тузумда яшаётган мамлакатларда асосан шу рангдан фойдаланилади. Словения, Хитой, Сербия, Россия, Латвия, Руминия, Польша, Грузия каби давлатларнинг паспортлари шу тусда. ЕИнинг Хорватиядан бошқа аъзолари қизилнинг бошқа турдош тусларидан фойдаланади. ЕИ таркибига кирмоқчи бўлган давлатлар, хусусан, Туркия, Македония ва Албания ҳам паспортлари рангини бир неча йил аввал қизил рангга алмаштиришди. Анд тоғи мамлакатлари — Боливия, Колумбия, Эквадор ва Перу паспортлари ҳам худди шундай жигаррангда. 

 

Кейинги энг тарқалган паспорт ранги кўк ва тўқ кўк тусларидир.

Фото: Reuters

Кўк ранг «янги дунё» тимсоли ҳисобланади. Масалан, Кариб ҳавзасининг 15 мамлакати паспортлари худди шу рангда. Жанубий Америка мамлакатларининг кўк паспорти савдо иттифоқини англатади. Булар Бразилия, Аргентина, Парагвай. Биргина Венесуэла, гарчи шу иттифоққа кирса-да, паспорти қизил рангда. АҚШ фуқароларининг паспортлари 1976 йилдан эътиборан кўк рангда. 

Яшил тусга келадиган бўлсак, аксарият мусулмон мамлакатлар, жумладан Марокаш, Саудия Арабистони, Покистон ва Ўзбекистон паспортлари шу рангга бўялган. Яшил ранг Муҳаммад пайғамбар алайҳиссаломнинг суюкли ранги ҳисобланади. У ҳаёт ва табиат тимсолидир. Шу билан бирга, Ғарбий Африка мамлакатлари, мисол учун, Буркина Фасо, Нигерия, Нигер, Фил суяги қирғоғи ва Сенегал давлатлари паспортлари ҳам яшил рангга уйқашдир. Бунда, паспортлар Ғарбий Африка иқтисодий ҳамжамиятини ифодалайди. 

Фото: my.gov.uz

 

Энг камёб паспорт ранги бу қора тусдир.

Фото: Getty Images

Африканинг Ботсвана, Замбия, Бурунди, Габон, Ангола, Чад, Конго, Малави каби давлатлари фуқароларининг паспортлари шундай рангда. Янги зеландиялар паспорти ҳам қора тусда, чунки бу ранг Янги Зеландия миллий ранги ҳисобланади. 

 

Ушбу харитада мамлакатлар паспорт рангларида ифодаланган

Фото: ADME

 

 

Мавзуга оид