Жамият | 23:46 / 17.03.2017
6098
2 дақиқада ўқилади

Сильвио Берлускони билан бирга овқатланиш имконияти 70 минг еврога сотилди

Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони билан бирга кечки овқат тановул қилиш имконияти аукционда 70 минг еврога сотилди. Il Messaggero нашрининг маълум қилишича, сиёсатчи билан бирга кечани ўтказиш имкониятини энг кўп пул таклиф қилиб италиялик аёл сотиб олган.

Нашрнинг маълум қилишича, Берлускони февралдаёқ ушбу лотни CharityStars интернет-платформасига қўйган эди. У олинган маблағларни 2016 йилда Италиядаги зилзилада жабр кўрганларга ўтказмоқчи бўлган. Бир неча кун ичида собиқ бош вазир учун 20 тадан кўпроқ таклиф билдирилган. Сиёсатчи учун дастлабки нарх бирданига 30 минг еврогача кўтарилиб кетган ва бу нархни хитойлик таклиф қилган.

Ҳозирча кечки овқат қачон ўтиши номаълум, бироқ шуниси маълумки, у Берлусконининг Аркоредаги шахсий вилласида бўлиб ўтади.

Охирги вақт Берлускони шарҳловчилар кузатуви остида унинг одамларга яқинлигини кўрсатишга қаратилган ижтимоий кампания олиб бормоқда. У яқинда Милан чеккасидаги "Макдоналдс" ресторанида пайқалган. Берлускони шунингдек бир неча жамоат акцияларида иштирок этган. Ўтган йили 80 ёшини қаршилаган собиқ вазир кейинги парламент сайловларида ўнг центристик коалицияга бошчилик қилиш истагини яширмаяпти.

Мавзуга оид