Спорт | 19:58 / 18.03.2017
11541
1 дақиқада ўқилади

Uzbek Tigers vs China Dragons: ҳисоб 2-0

«Ўзбекистон» спорт мажмуасида The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл тўртинчи босқичида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси ХХРнинг China Dragons’га қарши жанги тобора қизғин тус олмоқда. 

Иккинчи бўлиб рингга 60 кг вазн тоифасидаги боксчилар чиқишди. Рио-2016 бронза медали совриндори Муроджон Аҳмадалиев Wang Sen’га қарши имкониятини синаб кўрди. 

Ҳакамлар қарорига кўра, Муроджон Аҳмадалиев рақибидан мутлақ устун келди. Боксчиларимиз яна бир ғалаба қозонса, қолган жанглар натижасидан қатъиназар Uzbek Tigers рақибини мағлуб этган ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл 4-босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимларда рингга чиқмоқдалар.

Мавзуга оид