Оқ уйда Трамп нима учун Меркелга қўл бермаганига изоҳ берилди
Оқ уй расмийси Шон Спайсернинг маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Германия канцлери Ангела Меркель билан Овал хонасидаги учрашуви вақтида унга қўл бериб кўришмагани сабаби, унинг овозини эшитмаганидадир. Бу ҳақда Германиядаги Spiegel нашри хабар тарқатди.
Нашрнинг қайд этишича, ўша вақтда фотосуратчилар икки сиёсатчидан бир-бирининг қўлини сиқишини сўраган, Меркель хоним Трампга бир неча бор қўл беришини сўраб, мурожаат қилган. Аммо АҚШ президенти унга ўгирилиб қарамаган. Меркель хоним бу вақтда ўта таажжубга тушган, унинг юзидан шундай сўзларни уқиш мумкин эди: «Йўқ бўлса, йўқда».
17 март куни рўй берган ушбу ҳодиса ОАВда кенг муҳокамаларни келтириб чиқарди, кўпчилик Трамп буни онгли равишда қилган деган фикрларни билдирди.
«Мен у бу саволни эшитган эди деб ўйламайман», — деган Спайсер. У бу ҳолатга илк расмий муносабатни шу тариқа билдирди.
Трамп Ангела Меркель билан қўл бериб кўришгани акс этган фотони эълон қилди
Мавзуга оид
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024