Жамият | 21:11 / 23.03.2017
9380
2 дақиқада ўқилади

Пахтаобод ёшларига фуқаролик паспорти тантанали равишда топширилди

Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокимлигида ўн олти ёшга тўлган бир гуруҳ йигит-қизларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.      

“Профилактика куни” доирасида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов, вилоят ИИБ ХЧК ва ФРБ бошлиғи Муҳаммадолим Рахимов, туман ИИБ бошлиғи Дилмурод Ихволдиновлар сўз олиб,  ёшларга  юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватан, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар. 

Вояга етган ёшларнинг ота-оналари, ўрта махсус касб ҳунар таълими, халқ таълими,  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари туман бўлимлари вакиллари иштирокида 50 нафар ўғил-қизга биометрик паспортлар топширилди.

– Тенгдошларим қатори мен ҳам фуқаролик паспортига эга бўлганимдан жуда хурсандман, -дейди 20 умумий таълим мактаби, 9 синф ўқувчиси Маҳфиратхон Абдруҳимова.  - Чунки паспорт шу муқаддас Ватаннинг фуқароси эканлигимдан шаҳодат берувчи, она юртимдаги мустақил ва эркин ҳаётимнинг кафолатидир.

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид