Жаҳон | 07:38 / 27.03.2017
11301
1 дақиқада ўқилади

Париж яқинида кучли портлаш юз берди

Париж шимолидаги Бонди коммунасида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда француз ОАВ хабар бермоқда.

Воқеа жойида биринчи портлашдан кейин кучли ёнғин чиққан ва унинг ортидан бир қатор баланд овоздаги гумбирлаш овозлари янграган. Овозлар яқин орадаги ҳудудларда ҳам аниқ эшитилган, деб хабар бермоқда Global News телеканали.

Телеканалнинг таъкидлашича, воқеа сабаблари ва жабрланганлар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Воқеа жойида кучли ёнғин чиққан.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг маълум қилишича, кўприкда юк машинасидаги газ баллонлари портлаган.

Мавзуга оид