Буюк Британия Европа иттифоқи учун Тунис каби давлатга айланиши мумкин
Германия федерал банки (Bundesbank) раҳбарияти вакилларидан бирининг маълум қилишича, агарда Буюк Британия “қаттиқ Brexit” йўлидан борса, у ҳолда учинчи давлатлар даражасига қадар тушиб кетади. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.
“Мамлакатнинг Европа иттифоқидан чиқиш борасидаги музокаралари якунланса, ЕИнинг Британия билан муносабатлари худди Тунис билан каби даражада бўлади”, - дея таъкидлаб ўтган Йоахим Вюрмелинг.
Унинг огоҳлантиришича, Британия ва Европа молия бозорлари ўртасидаги амалиётлар Brexit’дан сўнг бир қадар қийинроқ амалга оширилади. Бу ҳолат икки йиллик ўтиш даври мобайнида маълум жараёнлар ҳақида келишувга эришилмаса рўй беради.
Вюрмелингнинг қўшимча қилишича, АҚШ ЕИ билан 16та, Япония эса – 17та келишув имзолаган бўлиб, улар молиявий мажбуриятларга доирдир. Буюк Британия эса ҳозирча буни қилмади.
Аввалроқ Буюк Британиянинг ЕИдаги доимий вакили Тим Барроу Европа кенгаши раҳбари Дональд Тускка Brexit жараёни бошлангани ҳақидаги огоҳлантирувчи мактубни етказиб берганди – бу Brexit жараёни расман ишга туширилганидан дарак беради.
Лиссабон келишувининг 50-моддасига мувофиқ, Европа иттифоқини тарк этишни хоҳлаган давлатлар буни расмий билдириш берилганидан сўнг икки йил давомида амалга оширишлари керак.
Мавзуга оид
03:11
Британия дронларга қарши янги турдаги радиочастотали қуролни синовдан ўтказди
18:56 / 22.12.2024
Британиялик ҳарбийлар оммавий равишда армиядан кетишни бошлади
21:42 / 19.12.2024
Британия Украина аскарларини тайёрлаш учун Украинага ўз инструкторларини юборади
21:56 / 11.12.2024