Фан-техника | 23:19 / 30.03.2017
4734
1 дақиқада ўқилади

Vimpelcom Ltd акционерлари компания номини VEON'га ўзгаришини маъқуллашди

Vimpelcom Ltd акционерлари компания номини VEON'га ўзгартириш таклифини маъқуллашди. Бу ҳақда компания маълум қилди.

2017 йилнинг 31 мартидан бошлаб компания NASDAQ'да VEON тикери остида савдо қилади.

Vimpelcom компанияси февраль охирида янги интернет платформаси ишга туширилгани туфайли VEON номига ўтишини маълум қилган эди. Компания, шунингдек, 2017 йилнинг II чорагида европалик инвесторларни базасини кенгайтириш учун Еuronext'да иккиламчи листинг ўтказиши ҳақида ҳам хабар берган. 

Аввалроқ маълум бўлишича, компания "Билайн" бренди ва ўзининг бошқа WindTre, Djezzy, Jazz, "Киевстар" ҳамда Banglalink каби маҳаллий брендлари номини ўзгартирмайди. Сабаби, улар етарлича кучга эгадир. 
 

Мавзуга оид