Жамият | 17:41 / 31.03.2017
16228
1 дақиқада ўқилади

PayMe ва Click пул ўтказиш учун хизмат ҳақларини арзонлаштирди

Пластик карталаридан бошқа пластик карталарга пул ўтказиш имкониятини тақдим этувчи Payme ва Click хизматлари бугундан хизмат учун олинадиган хизмат ҳақини камайтирди.

Бугун, соат 16:00дан бошлаб хизмат ҳақи 2 фоиздан 1 фоизга туширилган. Яъни, 10 000 минг сўм ўтказаётган бўлсангиз, картангиздан аввалгидек 10 200 сўм эмас 10 100 сўм ечиб олинади.

Мавзуга оид