Жамият | 13:51 / 31.03.2017
11330
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда “Кўк кит” юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилмоқда

Самарқанд транспорт прокуратураси томонидан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси  ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш” юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш мақсадида темир йўл атрофида жойлашган таълим муассасаларида, маҳаллалаларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. 

Темир йўл атрофида жойлашган таълим муассасалари, хусусан Самарқанд темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежида ўқувчиларининг кунлик давоматлари олинмоқда. РФ, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларда интернет орқали кириб келаётган “Синий кит”, “Тихий дом”, “Разбуди меня в 4.20”, “f57” номли ўйинларнинг якунида асосий ўйин иштирокчилари ҳисобланган вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайиб кетаётгани сабабли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Темир йўл атрофида экстремал ҳаракатлар содир этиш билан бошланиши мумкинлиги эътиборга олган ҳолда, бу каби ўйинларнинг салбий оқибатлари, миллий менталитетимизга тўғри келмаслиги, инсоният тараққиётига ғов эканлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Мавзуга оид