Жаҳон | 15:08 / 06.04.2017
26203
1 дақиқада ўқилади

Петербургда Жалиловнинг танишлари қўлга олинди

Санкт-Петербургда метрода портлашни содир этган Акбаржон Жалиловнинг шериклари экани гумон қилинган шахслар қўлга олинди. Улар Марказий Осиёдан бўлиб, Жалилов билан алоқада бўлиб келишган.

Россия тергов қўмитаси расмий вакиласи Светлана Петренконинг маълум қилишича, иш доираси Жалиловнинг танишларини қамраб олади.

«Бу иш доирасида Жалилов билан алоқадор Марказий Осиё республикаларидан бўлган бир неча киши аниқланди», — дейилган хабарда.

Ушбу шахслар яшаган уйда тинтув ўтказилган.

«Тезкор ходимлар томонидан уларнинг квартиралари тинтув қилинганда экстремистик адабиётлар мусодара этилган», — дейилган хабарда.

РЕН ТВ хабарида бу шахслар террорчининг шериклари сифатида талқин этилган ва уларнинг шахси телефон қўнғироқлари орқали аниқлангани айтилган.

6 апрель куни Жалилов ИШИДнинг Россиядаги «уйқудаги ячейка»си аъзоси экани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид