Жаҳон | 16:52 / 06.04.2017
14805
1 дақиқада ўқилади

Жалиловнинг шериклари қидирилмоқда, Петербургдаги уйлардан бирида бомба топилди

Россия ҳукумати Санкт-Петербургдаги квартиралардан бирида бомба топилгач, яна бир неча кишини қўлга олди. Ушбу шахслар 3 апрель кунги портлаш ижрочиси Акбаржон Жалиловнинг шериклари бўлганлиги гумон қилинмоқда.

6 апрель куни Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари маҳаллий вақт билан соат 5 атрофида шаҳарнинг Невский тумани, «Товаришеский» шоҳкўчасидаги уйда портлаш хавфини туғдириши мумкин бўлган буюмни аниқлади. Шундан сўнг уйда яшовчилар эвакуация қилинди.

Ушбу кўп қаватли бинода истиқомат қилувчилардан бири уйлардан бирида сентябрь ойидан буён эмизикли боласи бор оила яшаб келиши, улар ташқи кўринишидан славян бўлмагани ҳақида айтган.

3 апрель куни Петербург метросида 14 кишини ҳаётдан олиб кетган портлаш содир этилди. Ушбу теракт ижрочилигида Қирғизистонда 1995 йилда туғилган, 2011 йили Россия фуқаролигини олган Акбаржон Жалилов гумон қилинмоқда.

Мавзуга оид