Спорт | 20:29 / 07.04.2017
10060
1 дақиқада ўқилади

Келгуси турдан сўнг АПЛда яна бир мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин

«Вест Ҳэм» бош мураббийи Славен Билич ўз вазифасини тарк этиши мумкин. Агар жамоа АПЛ 32-туридан ўрин олган «Суонси»га қарши мутахассис ишдан бўшатилади, деб ёзмоқда The Telegraph.

Қайд қилинишича, Билич жамоани тарк этса, унинг ўрнини клуб академияси раҳбари Терри Уэстли эгаллайди. У олдинроқ Билич оилавий муаммолар сабаб ватанига бориб келганида жамоани вақтинчалик бошқариб турганди.

«Вест Ҳэм» Англия премьер-лигасида кетма-кет бешта учрашувда мағлубиятга учради. Жамоа 31 учрашувдан кейин 15-ўринда бормоқда. Билич жамоа бошқарувида 2015 йилнинг ёзидан буён ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид