Жаҳон | 21:32 / 10.04.2017
11080
1 дақиқада ўқилади

Рустам Эмомали расман Душанбе ҳокими лавозимини бажаришга киришди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ўзининг тўнғич ўғли Рустам Имомалини Душанбе шаҳри ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бунгача Рустам Имомали ушбу лавозимни вақтинчалик эгаллаб келаётганди. Фармон 4 апрелда имзоланган.

Рустам Имомали Душанбенинг собиқ ҳокими, 64 ёшли Маҳмадсаид Убайдуллоев истеъфога кетказилгач, 12 январда Душанбе ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Убайдуллоев ушбу лавозимни 19 йил давомида эгаллаб келганди.

Рустам Имомали янги лавозимни бажаришга киришгач, муаммоларни ҳал қилишга катта кўлам билан киришиб кетди. 

Мавзуга оид