Ўзбекистон | 13:27 / 12.04.2017
26084
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилояти Дўстлик туманига янги ҳоким тайинланди

12 апрель куни халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда вилоят ҳокими Улуғбек Узаков сўзга чиқиб, туман салоҳияти, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида мулоҳаза юритди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Арипов Акрам Оромович Дўстлик тумани ҳокими этиб тасдиқланди. А.Арипов шу вақтгача Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Туманни бир неча йиллар бошқарган Бабабеков Абдусаттор Рахмонович ўз вазифасидан озод этилди.

Мавзуга оид