Хоразмда порахўр шифокор қўлга олинди
Мансур Ўрозметовнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўйламай қилган биргина қилмиши уни 66 ёшида суднинг қора курсиси томон етаклади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Бу шахс тиббиёт соҳасида фаолият кўрсатиб, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, ҳудуднинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилаш ишига ҳисса қўшиб келган. Хоразм вилоятидаги туманларнинг бирида ДСЭНМ бош шифокори ўринбосари, 2015 йилдан эса мазкур туманга бош шифокор вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланади.
Иш кунларининг бирида фуқаро К.Шарипов келиб, қайсидир қишлоқда яшовчи таниши Ю.Матназаровга тегишли нотурар жой бўлган бино ва иншоотларни турар жой тоифасига ўтказиш учун уларнинг санитария талабларига мувофиқ келиши ёки келмаслиги юзасидан санитария хулосаси ёзиб беришни сўрайди.
- Бу қийин масала, - деди бош врач вазифасини бажарувчи. – Аммо эпласа бўлади. Бунинг учун эса 200 АҚШ доллари ёки бир миллион икки юз минг сўм бериш керак бўлади.
- Анча қиммат экан?!
- Энди, ўзингиз тушунасиз-ку...
Аслида ДСЭНМга туман ҳокимлиги ушбу масалага ойдинлик киритиш юзасидан хат юборган, шу асосдан санитария хулосаси тайёрланган ва ҳокимликка тез кунларда тақдим қилиниши керак эди. М.Ўрозметов вазиятдан устамонлик билан фойдаланиб қолмоқчи бўлди.
М.Ўрозметов ўз хизмат хонасида 200 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Суд ҳукми билан унга маълум муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
11:08 / 24.12.2024
Хоразмда янги қуёш электр станцияси ишга туширилади
07:49 / 16.12.2024
6 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини сақлаётган шахслар аниқланди
21:47 / 02.12.2024
АҚШ Хоразмдаги педофил амалдорларга санкция киритди
10:41 / 30.11.2024