Эндиликда коммунал хизматлар учун ҳақни ушлаб қолишга шахсий ҳисобварақ ҳам зарур
Марказий банк Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарори билан Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Эндиликда коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисидаги аризада ходим ўз шахсий ҳисобварағини ҳам кўрсатиши керак.
Маълумот учун: аризада коммунал хизматларнинг қиймати ва тури, коммунал ташкилотларининг реквизитлари ҳамда ушлаб қолиш амалга оширилиши лозим бўлган давр ҳам кўрсатилади.
Айтилишича, иш ҳақидан ушлаб қолишда ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.
Мавзуга оид
13:05 / 23.12.2024
1 январдан айрим тадбиркорларга коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади
10:56 / 31.08.2024
Коммунал хизмат кўрсатишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бир хиллиги таъминланади
07:12 / 11.06.2024
Уй-жой соҳасида «аҳоли - бошқарув компанияси - коммунал ташкилот ва пудратчи» занжири яратилади
11:50 / 26.03.2024