Иқтисодиёт | 23:49 / 20.04.2017
7797
1 дақиқада ўқилади

Tesla 53 мингта машинасини қайтариб олмоқда

Фото:EPA

АҚШнинг электрокарлар ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси Model S ва Model X моделларидаги 53 мингта автомобилни қайтариб олаётганини эълон қилди. Бунга ушбу моделларда аниқланган қўл тормозидаги носозлик сабаб бўлган.   

Tesla айни вақтда иккита модель: седан Model S ва кроссовер Model X ишлаб чиқаради. 2016 йил якунларига кўра, компания тушуми 7 млрд долларни ташкил қилган, 2015 йилда бу кўрсаткич 4 млрд доллардан сал кўпроқ бўлган. 

Компания 2003 йилда ташкил этилган. Дастлаб у Tesla Motors деб номланган, бироқ жорий йил бошида шунчаки Tesla деб атала бошланган. Даставвал компания электрокарлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлган, бироқ кейинроқ қуёш батареялари ва бошқа энергия тўпловчи тизимлар ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлаган.

Мавзуга оид